санч
билан улашинг
1. Учи ўткир нарсани куч билан босиб ёки зарб билан уриб киргизмоқ; суқмоқ, тиқмоқ, ботирмоқ.
-
Холмат иккинчи рақибининг кўкрагига қилич санчди, бироқ ўзи ҳам бошидан яраланди. Н. Сафаров, Оловли йиллар
-
Тўтиқиз дўппи хомини тиззасига қўйиб, секин игна санчди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мингбоши худди орқасига биров бигиз санчиб олгандек сакраб тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Қадамоқ, тақамоқ.
-
Анвар югуриб келиб, ёрликни олиб ўпди ва уни салласига санчиб, орқаси билан юриб, илгариги ўрнига бориб тўхтади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Бирор нарса санчилгандек, ўқтин-ўқтин оғримоқ.
-
Бу воқеани эшитиб, Меъморнинг юраги санчиб кетди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Шерзод кўкрагининг қаттиқ санчганидан уйғониб кетди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
4. кўчма Аччиқ гап билан узиб олмоқ, чақмоқ.
-
Қози ҳам, Асад қори ҳам жадид мактабига қарши эдилар. Шунинг учун Асад кори гап билан нишини яна Ғуломжонга санчди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
САНЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SANCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
санч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар