сармаст
билан улашинг
1. Андак кайфи бўлган, озгина ичган; ширакайф.
-
Сармаст одам.
-
Андак-андак меъёрида бошланган шароб ҳаммани сармаст этиб, гангир-гунгурни авжига миндира бошлади. С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Маликул шароб маст-аласт майхўрларни сира хушламас эди, бироқ бу ёш сайёҳнинг сармаст қилиқлари самимий ва ёқимтой эди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
2. поэт. Мамнун, сархуш; масрур.
-
Ёмғирли кун эди, атроф жим, сокит, Маъюс кўзларингга боқардим сармаст. А. Орипов, Руҳим
-
Ажаб, ортиқ сармастман бугун, Кўкрагимга сиққудай олам. Э. Воҳидов
САРМАСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARMAST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сармаст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар