сароб
билан улашинг
1. Атмосферанинг оптик ҳодиса — нотекис ҳароратга эта бўлган ҳаво шароитида нурларнинг ўзига хос синиши натижасида уфқ ортидаги (узоқдаги) нарсаларнинг хаёлий, сохта тасвирларининг пайдо бўлиши.
-
Даштни тўлдириб турган қуёш сели остида оқаётган Аму сароби мавжланади. С. Нуров, Сув қўшиғи
-
Узоқлар-да сароб жимирлайди. Кўл бетида қовжираган янтоғ-у исириқ сузиб юргандай С. Нуров, Нарвон
2. кўчма Алдамчи тасаввур, хаёлот, хомхаёл.
-
[Навоий:] Мен ҳақиқат деб ўйлаган нарса сароб бўлиб чиқди. Мен салтанатимизни мустаҳкамламоқчи бўлдим, аммо ҳаракатларим елга кетди. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Қани ўша бахт? Бахт деб излагани сароб экан. Ёшлик
САРОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAROB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сароб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар