дўқ
билан улашинг
Қўрқитиш, чўчитиш, тартибга чақириш учун айтилган гап, қилинган ҳаракат; пўписа, сиёсат.
-
Дўқ урмоқ (қилмоқ). Ўғри дўқи билан қўрқитар, Ёмон аёл — йиғиси билан. Мақол
дўқ сўзи қатнашган жумлалар:
Дўқ урмоқ (ёки қилмоқ)
-
Кейин овозини пардама-парда кўтариб, дўқ ура кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
— Қочишнинг йўлини мўлжаллаб қўйдингми, ростингни айт! — деди Жуман дўқ қилиб. А. Мухтор, Туғилиш.
-
— Ҳаддингиздан ошманг, — деб дўқ урди Яхшибоев. М. М. Дўст, Лолазор.
1. тақл. с. Жарангсиз нарсаларнинг урилишидан ҳосил бўлган овоз.
-
Дўқ этган овоз эшитилди. Чойнакни дўқ этиб ерга қўйди.
-
Шокир ота ўтирган жойида ҳассасини ерга дўқ этиб урди. Ойбек, Танланган асарлар.
2.
ДЎҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘Q сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар