дўппи
билан улашинг
Авра-астарли, кўпинча қавима, пилта урилган, тепа, кизак ва жиякдан таркиб топадиган гулдор ёки гулсиз, тўгарак ёки тўртбурчак шаклдаги бош кийими.
-
Бахмал дўппи. Гилам дўппи. Ҳожи дўппи. Чуст дўппи. Зар дўппи. Бош омон бўлса, дўппи топилар. Мақол
-
[Сидиқжон] Нима дейишини билмай, бошидан дўпписини олиб, у ёқ-бу ёғига чертди, тиззасига қўйиб, жиягини тортди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Эсиз йигитлик, эсиз бошдаги дўппию белдаги қийиқ. С. Аҳмад, Уфқ
дўппи сўзи қатнашган жумлалар:
Тагдўзи дўппи
-
Йўлчи учун ўзи тайёрлаган яхи/и тагдўзи дўппини кийдирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мансур жилмаяр, чуст дўппи кийиб олган, ўжар сочлари дўппини кўтариб турарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
айниқса янги тус дўппи билан қийиқчасига осилган пичоқ уни бениҳоя хурсанд қилиб юборди. Ў. Усмонов, Сайланма
Бировнинг дўпписини бировга кийгизмоқ
-
Буни бировнинг дўпписини бировга кийгизиш дейди. Шукрулло, Сайланма.
Дўппини алмаштиргандек
-
Бош омон бўлса, иш топиш дўппини алмаштиришга ўхшаш бир нарса. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
Дўппини ерга қуйиб
-
Кетидан пачаваси чиқмаслиги учун, дўппини ерга қўйиб ўйлаб кўринг олдин. Ойбек, Танланган асарлар
Дўппининг тагида одам бор
Дўппини осмонга отмоқ (ёки ирғитмоқ, ташламоқ)
-
Бу ерда икки-уч овора бўлиб, иш битирган одам дўпписини осмонга отиб хурсанд бўлади. Муштум
Дўпписини ол деса, калласини (ёки бошини) олмоқ
-
Тасаддуғингиз кетай, дўпписини олиб кел десангиз, ахир биз жаллод бошини кесиб келтирамиз-да. Ҳамза. Бой ила хизматчи
Дўпписи яримта
-
Бизнинг сартия жуда беғам ҳеч нима бўлмагандай, дўпписи яримта! Ҳалқумигача қарзга ботганини ўзи сезмай қолади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дўппи тор келиб қоладиган вақтларда кабоб қилиб юборамиз. М. Мухамедов, Қахрамон изидан
-
Ўйлаб қарасам, дўппи тор экан. Каттароқ иш қилишга қўлимиз калта экан. И. Раҳим, Ихлос
ДЎППИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘PPI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДЎППИ сўзига берилган маънолар
дўппи сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
дўппи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing