сарой
билан улашинг
Ўзбеклар таркибига кирган йирик қабилалар уюшмаси.
-
Саройларнинг таркибида бир қанча кичик ва катта қабилалар бўлган. ЎзМE
1. тарихий Хон, амир, подшоҳларнинг доимий қароргоҳи бўлиб хизмат қилган ҳашаматли катта бино; кошона.
-
Подшо уни ҳашаматли саройга чақиртирибди. Олтин бешик
-
Бухоро амирининг саройидан бор-йўғи ўн-ўн икки чақиримлар чамаси узоқликдаги ғарби-жанубдан ўтадиган темир йўл станцияси — Когонда кўрсатилмоқда эди бу томоша. К. Яшин, Ҳамза
2. кўчма Саройдаги давлат бошқаруви; ҳокимият, салтанат.
-
Низомиддин нега салтанатга душман бўларкан? У ҳали бўз йигит, сарой олдида катта обрўга эга бўлган меъморнинг фарзанди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
У Худойберган оғанинг хон саройига яқинлигини билади. С. Сиёев, Ёруғлик
3. кўчма Саройга алоқадор, саройда яшовчи, хизмат қилувчи.
-
Сарой шоири. Сарой аъёнлари.
-
Рўза тутиш шоҳ-у малайга баробар келган мажбурият бўлгани учун, сурнай ва нақора сарой аҳлини саҳарликка уйғотмоқда. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ўтар бобонинг отаси Гадойниёз бобо ҳам хон табиби эди, сарой одамларидан ҳисобланарди. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Умуман, истиқомат қилиш ёки бирор ижтимоий фаолият учун мўлжаллаб, замонавий меъморлик услубларида қурилган ҳашаматли катта бино ва мажмуалар.
-
Спорт саройи. Маданият саройи.
-
Гоҳ суюниб, хаёлида олтин саройлар қуради, гоҳ куюниб, ўзини тубсиз чоҳ ёқасида кўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳақиқий санъат саройи сингари қад кўтарган кўркам клуб биносининг олди шинам боғ. Ж. Абдуллахонов, Орият
5. Карвонлар, савдогарлар қўнадиган, меҳмонхонали, ҳовли ва отхонали жой; карвонсарой, работ.
-
Меҳмонмисиз, тарафмисиз, айтинглар, Савдогар бўлсангиз, саройда ётинглар Гулнорпари
-
[Отабек:] Молимизни ортган туякашлар шу саройга тайинланган эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. Омборхона, омбор.
-
Ғалла саройи.
-
Бизнинг Қаландар бой кузда камбағалларнинг пахтасини арзон-арзон сотиб олиб, саройига босиб қўяди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
7. сўзлашув тили Бостирма ёки тўрт девор билан ўралган кенг бино.
-
Молларни саройга қамамоқ.
САРОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAROY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сарой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар