сайин
билан улашинг
1. -ган аффиксли сифатдошлар билан келиб, иш-ҳаракатнинг тобора кучая боришини билдиради.
-
Шерзод бошқа хонадаги беморларнинг унга ҳасад билан қараётганини сезар, сезган сайин ғаши келар эди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
-
Қизининг қийналаётганини кўрган сайин Басранинг касали зўриқарди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
2. Вақт билдирувчи сўзлар билан келиб, иш-ҳаракатнинг тадрижий ривожланишини ёки такрорланишини билдиради.
-
Йил сайин. Соат сайин. Кун sayin.yash
-
Кун сайин озади юрагим, Кун сайин вужудим семирар. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
сайин сўзи қатнашган жумлалар:
Борган сайин
-
Қоронғилик қуюқлаша борар, кўкдаги юлдузлар чамани ҳам борган сайин ёрқинроқ чақнар, ҳаво баданга сезиларли совир эди. Ойбек, Танланган асарлар
Унга сайин
-
Ҳар сафар рақиб унинг тўрига (сеткасига) тўп туширганида, бояги қиз қувониб қарсак чалар, унга сайин Рустам яхшироқ ўйнар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
САЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAYIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сайин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар