сайил
билан улашинг
1. этн. Баҳорда ўтказиладиган катта халқ сайр-томошалари, сайр-томоша.
-
Айни баҳор кулган чоғ эди, Сайил жойи сўлим боғ эди. Э. Воҳидов
2. Умуман, катта ва тантанали сайр-томошалар.
-
Халқ сайили. Наврўз сайили. Лола сайили.
-
Халқ шоирлари достонларни турли йиғинлар, тўй ва сайилларда ижро этганлар. Газетадан
3. Сайр-томоша мақсадида айланиб (кезиб) юриш; саёҳат.
-
Сайил ҳам сайил, саргардон ҳам сайил. Мақол
-
[Зиёдилла:] Сарсонгарчилиги борми, шу баҳона Тарлон икковимиз шаҳарни сайил қилиб келяпмиз. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
сайил сўзи қатнашган жумлалар:
Сайил боғ
Қовун сайли
-
Муҳиддинни бир таниши қовун сайлига олиб кетди. С. Зуннунова, Ҳикоялар
САЙИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAYIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сайил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар