сен
билан улашинг
1. 1 Ўзидан кичикларга ёки яқин кишиларга мурожаат тарзида ёки уларнинг номи ўрнида ишлатиладиган сўз.
-
Сен менга мана бу хатни ўқиб бер.
-
Сен — Пушкиннинг севган малаги, Сен — Гёте орзу этган қиз. А. Орипов
-
Сенинг танингга ўқ ҳам ботмайди, найза ҳам. А. Қаҳҳор, Бос тепкини
2. сўзлашув тили (кўплик шаклида) Тингловчига нисбатан менсимаслик, беписандлик каби маънони билдиради.
-
[Фотима:] Ҳали шошмай тур, сенларга бир жазо берайлик, бошқа диёнатсизларга ҳам ибрат бўлсин. Ҳамза, Танланган асарлар
3. Жонсиз нарсаларга мурожаат тарзида ёки уларнинг номи ўрнида ишлатилади.
-
Ажал, сен найзангни санчдингми чиндан Ўзбек шеъриятин паҳлавонига? А. Орипов
-
Руҳимда бир маъюслик сокинлик уйғотганда, Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим. А. Орипов
сен сўзи қатнашган жумлалар:
Сен е — мен е ёки сен е — мен е
Сен-у менга бормоқ
-
Худди шу масала устида Тожибой билан Абдурасул орасида жанжал чиқиб, иккови сен-у менга бориб қолишди. П. Турсун, Ўқитувчи
(Ҳап) сеними!
-
— Кўраман, кирмаганингни, — деди Бўтабой отланаётиб, — шу қилганингга, сеними! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
СЕН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сен сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар