сепоя
билан улашинг
1. Тўғон, дамба қуришда, дарё ва анҳорларнинг қирғоқларини сув ювиб кетишидан сақлашда ишлатиладиган, учта ходани учбурчак шаклида бир-бирига маҳкамлаб, поялар ораси харсангтош ва бошқалар материаллар билан тўлғазиладиган мослама.
-
Сепоячилар дарёнинг ўртасига сепоялар ўрнатдилар. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Кўприк хийла узун бўлганлиги учун уч-тўрт жойида тагидан қўйилган зўр сепоя тиргаклари бор эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Бирор нарса осиш, илиш учун мўлжалланган уч оёқли асбоб.
-
Сепоя остида чимдиб димоғни, Челакда пишади антиқа шўрва. М. Икром, Балиқовида
3. шева Новдадан учбурчак шаклида тўқилган чамбарак.
-
У сават, (ичида) гўшт бор. Ёнидаги сепояда сут, қатиқ С. Нуров, Нарвон
СЕПОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEPOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сепоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар