шалоқ
билан улашинг
1. Қисмлари эскириб, бўшашиб, футурдан кетган; бузуқ.
-
Шалоқ арава. Шалоқ машина,
-
Чироқни топди, уни ёқиб, кичкина шалоқ хонтахта устига қўйди. Ойбек, Улуғ йўл
2. кўчма Ҳолдан тойган, чарчаган; эзилган.
-
Аъзойи баданим гўё биров калтаклаб ташлагандек шалоқ. Муштум
3. Ахлоқи бузуқ, безори.
-
Шалоқ одам. Шалоқ хотин.
-
— Хафа бўлманг, синглим,—
-
юпатди мудира. — Унақа шалоқ эрнинг боридан йўғи! С. Анорбоев, Меҳр
4. Ахлоқ доирасидан ташқари; ахлоқсиз, уятли, бузуқ.
-
Боқи ака энг шалоқ сўзлар билан сўкинганча, Ҳайдарга ташланди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Бир тўда одамлар бир даста акцияни чангаллаганларича, у ёқ-бу ёққа чопишар бир-бирларини шалоқ гаплар билан сўкишар, овозлари бўғилгунча бақиришарди. Ё. Хаимов, М. Раҳмонов, Ҳаёт-мамот
-
У болалигидан бошлаб шалоқ юришлар ҳақида кўп эшитган П. Қодиров, Уч илдиз
шалоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Шалоғи чиққан
-
— Редактор шалоғи чиқиб кетган эски Москвичини берадиган, мен каллайи саҳарлаб Жарқудуққа жўнайдиган бўлдим, — деди Учқун. О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
Оғзи шалоқ
-
Унинг оғзи шунақа шалоқ, боди кириб, шоди чиқаверади. О. Ҳусанов, Тошга сув сепсанг
-
Лекин наригиси кассадан келгандан бери оғзини шалоқ қилиб сўкингани-сўкинган. А. Мухтор, Туғилиш
ШАЛОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHALOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шалоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар