шалола
билан улашинг
1. Сувнинг юқоридан тик пастликка шиддат билан қуйилиб тушадиган жойи; шундай отилиб тушаётган сув; шовва.
-
Юқоридан жарлик тубига отилувчи шалола шердай ўкиради. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
2. шева Дарё, жилға сувларининг тошларга урилиб, шовуллаб оқадиган жойи.
-
Боғ, қўрғонлар орқада қолгач, Оқсой бўйига чиқилади. Қулоқни битирувчи шалола бошланади. С. Анорбоев, Оқсой
3. тех. Бир дарё оқимида жойлашган ва сув сарфи бўйича ўзаро боғлиқ бир неча гидроэлектростанциядан бири.
-
Бешинчи шалолани Абдусамат ака ўз колхозчилари билан қурмоқда. Й. Шамшаров, Тошқин
ШАЛОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHALOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шалола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар