шалдирама
билан улашинг
1. Эгилганда, букилганда шалдирайдиган; янги.
-
Шоир бир тахта шалдирама қоғоз олиб, очиқ, қалин китоб устига қўйди. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Ўртада пул хирмондай уйилган. Оқподшонинг сурати тушган нуқул шалдирама қоғозлар-а Қарасам, кўзимдан олов чиқиб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Шалдираб оқадиган.
-
Тикка тоғ дуч келса ўтиб, шалдирама сой тўғри келганда кечиб ўз сурувини салобатли саркардадай вазминлик билан эргаштириб кетаверадиган бу кўк серка ўзгариб қолган эди. С. Анорбоев, Оқсой
ШАЛДИРАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHALDIRAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шалдирама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар