шиббала
билан улашинг
1. Шибба ёки бошқа нарса билан уриб, босиб, тупроқни зичламоқ, тиғизламоқ. Пойдевор ўрнини шиббаламоқ.
-
[Лутфулла] Сувдан чиқиб, ҳар иккала қирғоқдан қуруқ тупроқ қазиб, лой устига ташлаб, оёғи ва кетмон орқаси билан шиббалаб, сув кўтариб кета олмайдиган даражада мустаҳкамлади. С. Айний, Эсдаликлар
-
От-арава, машина юравериб шиббалаб юборган текис йўлдан сал юрганимиздан кейин, орқамиздан сотувчи йигит ҳаллослаб етиб келди. С. Аҳмад, Чўл бургути
-
Бўйрадек жойни танлади. Уни кафтдек текислаб, шиббалади. С. Кароматов, Сўнгги барҳам
2. Босиб, тиқиб зичламоқ, тиғизламоқ.
-
Сомонни қанорга шиббаламоқ.
-
— Чўрткесар бўлса, ётиғи билан тушунтиринг-да, — деди қанорнинг ичига тушиб, пахта шиббалаётган звено бошлиғи. А. Ҳайитметов, Пўлат бармоқлар
-
Очиқ усулда бостирила-ётган силос майдонига кўкпоя ортган автомашиналар кетма-кет келиб турибди, трактор ва булдозерлар силосни шиббаламоқда. Газетадан
ШИББАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIBBALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шиббала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар