шиддат
билан улашинг
1. Ҳаракатдаги нарсаларнинг, ҳодисаларнинг интенсив кучи, юқори куч ва суръат.
-
Шамол шиддати. Ёмғир шиддати пасайди. Шиддат билан ҳужум бошламоқ.
-
Терим шиддати зўрайгандан зўрайиб бормоқда. Газетадан
-
Наби-жон қиз товушининг шиддатидан таажжубланиб унинг кўзларига қаради. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Шерназарбойнинг шиддати зўрайиб, қалъани баттарроқ тўпга туттирди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Томларда, дарахтларда қор анча қалинлашган. Яна шиддат билан ёғишда давом этади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Зўр ғайрат, шижоат.
-
Кун ўтди, кун кетидан кун келди, лекин тоғ қазувчилар шиддати заррача ҳам бўшашмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Чу! — деб шиддат беради Ғиркўк тулпор отига. Ҳай аттанг, деб мард Ҳасан Шарт уради сонига. Равшан
ШИДДАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIDDAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шиддат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар