шифо
билан улашинг
1. Касалликдан халос бўлиш; соғайиш, тузалиш.
-
[Шокир ота:] Энди шифони ёлғиз оллодан, халлоқи оламдан сўра. Табибларнинг табиби у. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аммо эшонга ихлос қўйиб, ундан шифо умид қилиб, касалларни олиб бориб ўқитадилар. С. Айний, Эсдаликлар
2. Бирор касалликдан халос бўлиш, соғайиш воситаси; даво, дори.
-
Чортоқ суви кўп дардларнинг шифоси. С. Абдулла
-
Э, э, болам, тоғ ҳавосига нима етсин. Турган-битгани шифо-ку. С. Анорбоев, Оқсой
шифо сўзи қатнашган жумлалар:
Худо (ёки олло) шифо берсин
-
Олло Тоҳиржонга шифо берсин, ниятим шу. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тиланчи кампир яна қўлини кўтариб: — Худо шифо бергай! — деб дуо қилди. С. Айний, Қуллар
Шифо топмоқ
-
Табиб қўй жигарини хом кабоб қилиб, бужғун сепиб енг, деган экан, бир-икки қипти, лекин дарди шифо топмабди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ШИФО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIFO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шифо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар