шикоят
билан улашинг
1. Норозилик, нолиш сўзи; ҳасрат.
-
Уйқусизликдан шикоят қилмоқ.
-
Ҳамманинг тилида шикоят: қимматчиликдан, мардикор олиш воқеасидан, бекорчиликдан шикоят. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Камбағалчилик ўлсин! — хотин бу гапни шикоят тарзида айтди, аммо Туробжон буни таъна деб тушунди. А. Қаҳҳор, Анор
2. Норозилик ва маълум талаб билан оғзаки ёки ёзма тарзда билдирилган фикр; арз.
-
Шикоят — ожизлик аломати.
-
Шикоятни ўзига эп кўрмай, жим ўтирди Аҳмад. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Кўпчиликнинг арз-додига қулоқ солмагандан кейин шикоят оқаверади-да. Муштум
-
Ё Қўқон ҳокими Мединска жаноби олийларига арз қиларсан Бор, бора қол, шикоят қила қол. К. Яшин, Ҳамза
3. айнан Шикоятнома.
-
Шикоят ва тавсия дафтари.
-
Касабақўм ишчи ва хизматчиларнинг шикоятларини корхона маъмурияти билан биргаликда кўриб чиқади. Газетадан
-
Ҳукмлар тўғрисида шикоят бериш эркинлиги кўзда тутилади. Газетадан
шикоят сўзи қатнашган жумлалар:
Шикоят қилмоқ
-
Гулсумбиби бу саволга жавоб беришдан аввал камбағалчиликдан, эрининг аҳволидан шикоят қилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кимдир кун ортиқ исиганидан шикоят қилди. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми;
-
Рост, Эртоевларнинг устидан шикоят қилиш унинг хаёлига ҳам кириб чиққан эмас. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Хивага юр, хонга шикоят қиламиз Ж. Шарипов, Хоразм
ШИКОЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIKOYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шикоят сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар