шил
билан улашинг
1. Нарсанинг сиртидан, танадан уни ўраб турувчи тери, пўст каби қопламини ажратмоқ.
-
Дарахтнинг пўстлоғини шилмоқ. Қуённинг терисини шилмоқ.
-
Тожиддин Қосим хушбўй бананларнинг олтин пўстларини илдам шилиб, бирмунча еди. Ойбек, Нур қидириб
-
Кўчанинг у юзида, лаб ва бурнига қон сачраган айиқдек бир қассоб, янги сўйилган қўйнинг терисини зўр бериб шиларди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Узиб ёки юлиб олмоқ, кўчириб юбормоқ, қаттиқ тирнамоқ.
-
Билмай ярамни шилиб юборибман.
-
Мана бу еримни Люблин-да ўқ шилиб кетди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
3. Ачиштириб ялаб кетмоқ; терисини еб, ўйиб юбормоқ.
-
Оҳак қўлимни шилиб юборди. Қалампир ичимни шилиб кетди.
-
Сирка ичгандагидек қорнини шилиб юборди. Ойбек, Қуёш қораймас
4. кўчма Алдаш ёки зўрлик билан бошқанинг бор-йўғини ўзиники қилиб олмоқ, таламоқ; ўғирламоқ.
-
Бойлар камбағалларни шиларди. Савдогар харидорларни шилади.
-
— Отам қариб, йўлда ҳориб қолган чол эди. [Қароқчилар] Уни бир зумда ётқизиб, ёнидаги бор пулини шилиб олишди, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ўғри, бандит! Эртага ҳамма ёқни шилиб қочади. А. Мухтор, Туғилиш
ШИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар