шиор
билан улашинг
1. Бош ғоя, масала ёки сиёсий талабни ифодаловчи, қисқа шаклда баён қилинган чақириқ.
-
Станция бинолари ва поездларда Ҳамма нарса фронт учун, ғалаба учун! деб ёзилган шиорлар кўзга ташланиб туради. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
2. Фаолиятни белгиловчи, ундаги асос мақсад, шу мақсадни ифодаловчи сўз, гап.
-
Шиоримиз шу йил ҳар гектар ердан 35 центнердан ҳосил етиштиришдан иборат. Ўзбекистон қўриқлари
-
Умуман, достон қаҳрамонларининг асосий шиори ўз ҳаётининг сўнгигача комил ишонч билан яшаш ва яшаш учун тинимсиз курашишдан иборатдир. УТА
-
Адолатнинг: Ўзимизни ишда ҳам кўрсатайлик, деган сўзлари бригада қизларининг асосий шиори бўлиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ШИОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шиор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар