шинаванда
билан улашинг
1. Бирор нарсага ниҳоятда ихлос қўйган; ихлосманд, ишқибоз, мухлис.
-
Футбол шинавандаси. Кураш шинавандалари.
-
Томоша зали санъат шинавандалари билан лиқ тўлган эди. Газетадан
-
Қўшни хонадан шахмат доналарининг тахтага тақ-туқ урилгани, қўли баланд шинаванданинг хурсанд овози эшитилди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Бирор иш, касб-ҳунарга меҳр қўйган, уни яхши биладиган, омилкор, ҳадисини олган.
-
Шўр ерларнинг пири, ташландиқ ерларнинг миришкори, ўз касб-корининг шинавандаси Турсунбой бормаса, ким боради ? М. Муҳамедов, Ҳамқишлоқлар
-
Тиним билмас техника шинавандалари ишлаб чиқаришга жорий этаётган янгиликлар бир дарё бўлса, юқорида эслатганимиз ундан қатрадир. Газетадан
3. Киши билан дилдан суҳбатлашадиган, элакишиб кетадиган.
-
Қутбиддиновнинг феъли айниди, яъни биронта шинаванда улфат билан бирпас дилкашлик қилгиси келди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
У ўрта ёшли, хийла тўлалигидан бўйи паст кўринадиган, одамга тез элакишиб кетадиган шинаванда киши эди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
4. Улфат учун \еч нарсани аямайдиган, улфатчиликни ўрнига қўядиган; одамшаванда.
-
Фозилжон ҳали ёш бўлишига қарамай, ўзини улфат кўрган шинавандалардек тутарди. Ф. Мусажонов, Нозик масала
-
Бунақанги шинаванда одам кам бўлади, ҳа. Ол-тин йигит. Дўст учун жонини ҳам аямайди. Муштум
ШИНАВАНДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHINAVANDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шинаванда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар