шип
билан улашинг
-
Шипи фанердан қилинган уй.
-
Борсам, [волидам] тилдан қолибдилар; калта-калта нафас олиб, шипга қараб ётибдилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Хона ўртасида каттакон стол, атрофида вена стуллари, икки дераза ўртасида шипга етарли катта тошойна бор эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шишанинг тагига йўғон шапалоғи билан икки марта урди, пўк сачраб чиқиб, шипга тегди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
шип сўзи қатнашган жумлалар:
Шипдай бўлиб
-
Эшик олдида шипдай бўлиб турган эрини кўриши билан ваҳимага тушган Рисолат: — Нима гап? — деди ва югуриб ёнига келди. Ғайратий, Довдираш
-
Сал нарида шипдай бўлиб Каримов турарди. Ҳ. Шамс, Душман
тақл.с. Енгил қадам ташлаб юрганда ёки қоғоз ишқалганда ҳосил бўладиган кучсиз узуқ товушни билдиради.
-
Бу одам уйқусида шип этган товушни ҳам сезади.
-
Қўққисдан шип этган бир шарпа уни [Назар акани] тўхтатди. Ғайратий, Довдираш
шип сўзи қатнашган жумлалар:
Шип этиб
-
Эртага Алига айтаман, машинасида шип этиб Марғилонга бориб келасиз. Шарқ юлдузи
Қулоғи шип битди
-
Махсумнинг оғзидан чиқаётган ҳар битта сўз токдек миясига тегиб, икки қулоғини шип битириб қўйди. В. Ғофуров, Вафодор
ШИП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шип сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар