ширин
билан улашинг
1. Шираси ўткир, ширали.
-
Ширин қовун. Ширин ичимлик.
-
Ширин меваларга ўрганган оғизларига бу ернинг нордон неъматлари ёқмади. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Таъми ёқимли, мазали, лаззатли.
-
Ширин шўрва.
-
— Албатта, албатта, — деди Сулаймонов жиддий қиёфада, — масалан, балиқ — кўп яхши нарса, қовурилса, қандай ширин бўлади! А. Қаҳҳор, Икки ёрти — бир бутун
-
Менинг икки онам бор, Иккиси ҳам меҳрибон: Бири менга сут берди, Бири эса ширин нон. Уйғун
-
сиз пиширган таом шу даражада ширин, лаззатли бўладики Мирмуҳсин, Меъмор
3. кўчма Киши ҳузур қиладиган, ором оладиган, лаззатланадиган, хуш ёқадиган; ёқимли, ёқимтой.
-
Ширин хаёллар. Ширин туш кўрмоқ. Ширин муомала. Ширин сўз шакардан ширин. Мақол
-
Муҳаррам ширин табассум билан кулди-да, бежирим лабининг икки бурчагини нозик тўр тутилган даст-рўмолчаси билан артиб қўйди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бир оғиз ширин сўз — нондек арзанда. Ғ, Ғулом
-
У шовқин-сурон ичида шундай ширин ухлардики, бундай уйқу ҳалол ишлаб чарчаган вақтдагина бўлиши мумкин. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Вой, мунча ширин бўлмасанг! Жуда ақлли боласан-да! С. Сиёев, Ёруғлик
-
— Дўмбилламай қолсин шу ширинлар-ей! — дегувчи эди, ҳарбийларни кўрганда бир ўртоғим. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
4. Аҳил, тотув.
-
Ширин оила.
-
Дунёда битсин уруш, Ер юзи кўрмасин доғ, Гулласин ширин турмуш, Тинчлик бўлсин ҳамма ёқ. Қ. Муҳаммадий
5. Ширин (хотин-қизлар исми).
ширин сўзи қатнашган жумлалар:
Жони ширин
ШИРИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIRIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ширин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар