шиша
билан улашинг
1. Кварц қумига бошқа баъзи моддаларни қўшиб эритиш ва кимёвий ишлов бериш йўли билан олинадиган қаттиқ ва шаффоф материал; ойна.
-
Шиша эритадиган печ. Шиша ишлаб чиқармоқ.
-
Бу докторхона тўғрисида Сотиболдининг билгани шу: салқин, тинч баланд ва чиройли оқ иморат; шиша қабзали эшигида қўнғироқ тугмаси бор. А. Қаҳҳор, Бемор
2. Шундай материалдан ясалган ҳар хил шаклдаги турли идиш ва буюмлар.
-
Бир шиша атир. Пиво шишаси.
-
Унинг бахтига бир вақтлар стадионда биргалашиб бўш шишалар терган болалардан бири йўлиқиб қолди. И. Раҳим, Тинимсиз шаҳар
-
Лекин бу ўқларнинг бири деворни тешиб кетди, иккинчиси чироқ шишасини чил-чил синдирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
шиша сўзи қатнашган жумлалар:
Шиша ранг
-
Шиша ранг осмон.
-
Шарқираб оқаётган шиша ранг сувнинг жилосида эндигина уйқусидан турган, ҳали юзларини ювиб улгурмаган тонг. Р. Файзий, Балли, она қизим!
ШИША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHISHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шиша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар