шишир
билан улашинг
1. Шишмоқ 1-3 феълларининг орттирма нисбати.
-
Ари чақиб, қовоғимни шишириб юборди. Шарни пуфлаб шиширмоқ. Велосипед камерасини дамлаб шиширмоқ. Ҳўл беда сигир қорнини шишириб юборади.
-
Самандаров кулиб юбормаслик учун лунжини шиширди ва жаҳл билан столнинг тортмасини тортиб, унинг аризасини қидирган бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Оз, кичик нарсани кўп ёки катта қилиб кўрсатмоқ, муболаға қилмоқ.
-
Баъзилар асарнинг ижобий томонини шишириб кўрсатишга уринадилар.
-
Менинг йўқ гуноҳимни шиширган ўшалар. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
шишир сўзи қатнашган жумлалар:
Мияни (ёки каллани) шиширмоқ
-
Саҳардан оқшомгача чархнинг ғув-ғуви каллани шиширади. Ойбек, Улуғ йўл
ШИШИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHISHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шишир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар