шиш
билан улашинг
1. Организмда ёки унинг бирор қисмида ташқи таъсир ёки касаллик туфайли шиш ҳосил бўлмоқ.
-
Унинг оёғи шишиб кетибди.
-
Кўп йиғлаганликдан.
-
[Кумушнинг] кўзлари қизарган, қовоқлари шишган, юзлари бўртган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Чол қўйлар шишиб ўлган ўша бахтсиз ҳодисадан бери ўғлига бунчалик ширин гапирмаган эди. С. Анорбоев, Оқсой
2. Бўртиб катталашмоқ; бўртмоқ.
-
У ҳар тош кўтарганда, билагидаги, бўйинларидаги томирлари бармоқдек-бармоқдек бўлиб шишиб чиқади. С. Аҳмад, Йўлда
3. Ҳаво, газ ва шу кабилар билан тўлиб кенгаймоқ, қаппаймоқ.
-
Бола қанча пуфласа ҳам, пуфак шишмади.
-
Нусратбек катта уйнинг бир табақа деразасини балконга қаратиб очиб қўйди. Тўрпардалар шишиб, уйга илиқ шабада кирди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
4. кўчма с.т. Семирмоқ, семириб кетмоқ, тўлишмоқ.
-
— Мен шишиб кетсам, сен сим-ёғочдек қолибсан! — деди Хўжақул ва қий-қириб кулди. О. Ёқубов, Тилла узук
5. кўчма Ғурурланган, димоғи кўтарилган ҳолатда бўлмоқ.
-
Матжон бобо, шишманг, кўпирманг, Сизни кўкка олиб чиқди банг. Э. Раҳим, Янги қадам
-
Бунақа қулайликларга у илгари ҳам осонликча эришарди туғма талантим бор, деб кўкрагига уриб қўярди. Ҳозир эса талантга шишадиган хонаси эмас. Ёшлик
6. Нима қиларини билмай ҳайрон ҳолатда бўлмоқ; боши қотмоқ.
-
Эшитдим, лекин нима чора қиласиз? Шу кунда ҳамманинг боши шишган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дояча ким нечта эркак ва нечта хотин айтила-дир ва кимлар? — мана шунингдек масалалар билан Ўзбек ойимнинг мияси жуда шишган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
шиш сўзи қатнашган жумлалар:
Димоғи шишмоқ
-
Жуда димоғингиз шишиб кетувди, бундан буён қадамингизни билиб босадиган бўласиз. О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
Ўпкаси шишмоқ
-
Розиқ, ўрнидан турди-да, югурганича кетди. Салдан кейин ўпкаси шишди, оёғида дармон қолмади. С. Анорбоев, Оқсой;
-
Девонанинг ўпкаси шишиб кетди. Эрмакчилар унинг юрагига галма-гал ўт ёқар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ШИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар