шогирд
билан улашинг
1. Бирор уста, мутахассис ёки олимдан ҳунар, касб, билим ўрганаётган (ўрганган)шахс (устозга нисбатан).
-
Шогирд тушмоқ. Уста кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар. Мақол
-
Ажабо, устознинг инсон қалбига солган ижод ишқи шогирднинг матонати билан қўшилса, мўъжиза туғилар экан. Гулдаста
-
Охунжон қизиқ — машҳур Юсуфжон қизиқ Шакаржоновнинг шогирдларидан бири. Муштум
-
Шундай нуфузли олимнинг шогирди бўлиш унча-мунчага насиб қилмайди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Ҳар бир инсофли устод ўз муборак умрининг дурдона якунлари деб шогирдларини ҳисоблайди. Ғ. Ғулом, Жаноби инсонлардан бири
2. Бирор кимсанинг иши ёки таълимотининг тарафдори, уни давом эттирувчи; мухлис, издош.
-
Ўзини олди-қочди саргузаштлар пири Анвар пошшонинг шогирди деб юрувчи, чиндан ҳам шу саёқ турк зобитининг мухлиси бўлган Комил афанди ҳар галгидай ўз устозига тақлид қилди. Ҳ. Ғулом, Мангал
ШОГИРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOGIRD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шогирд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар