шоҳ
билан улашинг
1. айнан Подшо(ҳ).
-
Эрон шоҳи. Шоҳнинг қизи.
-
Шоҳ боласига — юрт ва сипоҳ, дарвеш боласига масжид-у хонақоҳ керак. Ойбек, Навоий
-
Ўйлама, ўлгунча ҳар ким бу разолатда кетар, Шоҳлар бир кун гадо, бир кун гадо шаҳзоддур. Ҳамза
2. Шахмат ўйинида: энг асосий фигура.
-
Бир вақтнинг ўзида рақиб шоҳига ва доналаридан бирига ҳужум қилиш икки ёқлама зарбанинг энг кўп учрайдиган хилидир. М. Муҳиддинов, Шахмат
3. Шахмат ўйинида: бирор дона билан бевосита рақибнинг шоҳига қилинадиган ҳужум; кишт.
-
Шоҳ бериб мот қилмоқ.
-
Мирза Муҳиддин қалтис бир шоҳ бериб, Мухторхон ўйланиб қолди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. сўзлашув тили Қарта ўйинида: тождор чол расми тасвирланган, куч жиҳатидан туздан кейин турадиган қарта.
5. кўчма Нарса ёки кимсаларнинг энг яхшиси, сараси.
-
Қушлар шоҳи — бургут.
-
Неча юзлаб таомлар орасида палов миллий пазандаликнинг шоҳ таоми ҳисобланади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
Шоҳ қиз, шакар қиз, қизларнинг гули, Қошларингни кўрсатгил, мен унинг қули. С. Айний, Дохунда
-
Бир юлдуздир етти кўкда — фалакда, Коинотнинг машъалига ўхшатдим. у дунёга тақдим қилди шоҳ асар, Мен ҳам унга шу достонни яратдим. М. Шайхзода
6. Баъзи сўз бирикмалари таркибида “бош“, “асосий“, катта деган маъноларни билдиради (бундай сўз бирикмаларининг баъзилари қўшма сўзга айланган ва айланмоқда).
-
Шоҳ кўча. Шоҳ бекат.
-
Сирдарё тўсилиб, шоҳ тўғон қурилди. Газетадан
ШОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар