шоҳона
билан улашинг
1. Подшоларга хос, шоҳларда бўладиган; олий даражадаги, жуда яхши.
-
Шоҳона кийим. Шоҳона жиҳоз. Шоҳона кийинмоқ. Шоҳона яшамоқ.
-
Бутун мажлисни
-
[Ҳусайн Бойқаро] ўзининг шоҳона зиёфатига таклиф этди. Ойбек, Навоий
-
Шу орада тиктирди ўзига либос, Бир либоски, шоҳона, шоҳ қизига хос! Шуҳрат
-
Ўзига ўзи зеҳн солиб, шоҳона қадам билан залга қараб юрди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
2. кўчма Дабдабали, ҳашаматли.
-
Пулингиз сандиққа сиғмаётган бўлса, каминага беринг, мен ўзим шоҳона уй-жой қурдириб бераман. О. Ёқубов, Диёнат
-
Мана шу янги иморатда дабдаба билан шоҳона тўй бермоқчи бўлиб, чор томонга чопар чоптирди. Муштум
3. кўчма Энг йирик ва энг яхши, оламшумул.
-
Космосга биринчи одамнинг парвоз қилиши кишилар ижодий меҳнатининг шоҳона самараси бўлди. Газетадан
-
Унинг [Пушкиннинг) шоҳона асарлари яна кўплаб янги санъат дурдоналарини яратишга асос бўлди. Газетадан
ШОҲОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOHONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шоҳона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар