шон
билан улашинг
1. Эришилган ҳурмат, обрў, шараф, шавкат.
-
Сенга дўст бўлиб ортди Шон ила шуҳратимиз. Ғайратий
-
Яраланган Ватан томирига Қуйди иссиқ юрак қонини, Шу муқаддас ер замирига Қони билан ёзди шонини. Т. Тўла
2. Машҳурлик ҳолати; довруқ, донг, шуҳрат. Пахта териб ўтар узун кун, Ошиб тўлар унинг плани, Иши бўлар унинг овоза —
-
Достон бўлар донги ва шони. Ҳ. Олимжон
-
Ҳаётга ёмон йўлни қўйиб, яхши йўлдан бориш — адабийлик йўлидир. Шу йўлдан борган кишининг номи ўчмайди, унинг шони умридан узоқ яшайди. М. Исмоилий, Одамийлик қис-саси
3. Ғурур, фахр.
-
Пахта — бизнинг шонимиз.
-
Қайнаб тошсин нефт булоқлари, Нефт мамлакатимизнинг шонидир. Ё, Мирзо
1. махс. Маҳси ёки этик қўнжига уриладиган таёқ-қолип. [Унсин]
-
Шон қоқилган, бўйи бир қарич келар-келмас тайёр бачкана маҳсиларни силлиқ ёғоч билан кучи борича ишқалаб, сўнг қора гул суркаб, уларга пардоз беради. Ойбек, Танланган асарлар
2. Шонга тортмоқ айн. исканжага олмоқ қ. исканжа.
ШОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар