шом
билан улашинг
1. Қуёш ботиб, қоронғилик туша бошлаган пайт ва шу пайтда ўқиладиган намоз.
-
Одамлар ташқарига чиққанда, шом қоронғиси чўккан эди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Анзират билан Анорхоннинг сариқ ва кўк рўмолларигина шом қоронғисида шарпадай милтилларди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
2. Қуёш ботгандан бошлаб, мағриб уфқидаги қизил шафақ кўринмай қолгунча ўқиладиган намоз (беш вақт намознинг тўртинчиси).
-
Шомни ўқигандан кейин Анвар Султонали мирзодан изн олиб чиқди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мачитдан шом азони эшитилди. Супадагилар баҳсни тўхтатиб, таҳоратга қўзғалишди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
3. кўчма Қоронғилик
-
Ҳовлига шом тушди. Аваз деразани очиб Жуманиёз! деб чорлади. С. Сиёев, Аваз
шом сўзи қатнашган жумлалар:
Ой шом еди ёки шом еб чиққан ой
-
Тун яримдан ошган. Шом еб чиққан ой ўрмон устларига ўзининг сутдай оқ пардаларини тўшаган. 3. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
-
Узоқда, баланд тераклар орқасида шом еган ой кўринди. О. Ҳусанов, Қўшиқчининг тақдири
Умр шоми
-
— Ҳа, кела қол, шервачча! — деди мамнунлик билан Саксон ота кулиб — Умр шомига етсак ҳам, юракда ўтимиз бор. Ойбек, Танланган асарлар
ШОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар