шол
билан улашинг
Юнгдан тўқилган қалин мато, юнг газ-лама.
-
Шол бозори.
-
Бу бошига шолдан салла ўрайди. Фозил шоир
-
Икки қиз чайқалган чойнак-пиёлаларни, туя юнгидан тўқилган шол дастурхонга ўралган нонларни келтириб, меҳмонлар олдига қўйдилар. С. Айний, Қуллар
-
Шамоллатди молларин, Ипак-бахмал, шолларин. Қ. Муҳаммадий
1. Бирор аъзонинг нормал ҳаракат қилолмай ёки сеза олмай қолиши билан характерланадиган касаллик; фалаж.
2. Шундай касалга йўлиққан.
-
Шол кам-пир. Шол бўлиб ётмоқ.
-
Кампирим ишга ярамайди. Шол бўлиб қолган. Отаси ҳам шол бўлиб ўлган. С. Аҳмад, Ҳукм
-
— Ҳалиги мен билан бир синфда ўқиган Темиржон бор-ку, ҳо-зир икки оёғи шол бўлиб ўтирибди — деди Боймурод. Ш. Ғуломов, Қалб ундайди
Бўйинга осиб ёки тешигидан кийгизиб қўйиладиган жазо тахтаси.
-
Солди-пар шол бўйнига, Кунда — оёққа. Шу йўсин ҳукм этдилар Қирқ кун қамоққа. Ғайратий
ШОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар