силлиқ
билан улашинг
1. Текис, теп-текис, ғадир-будурсиз.
-
Тош шу қадар силлиқки, гўё ҳайкалтарош хўп ҳафсала билан йўнган-у, кўтаролмай ташлаб кетган дейсиз! Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Шерали Оғажонга қўл узатиб кўришаркан, унинг хотинларникидек силлиқ юзига қараб, эшитилар-эшитилмас ғоят мамнунман, деб қўйди одоб юзасидан. С. Кароматов, Олтин қум
2. Сирпанчиқ, сирғанчиқ, ойнадек.
-
Силлиқ муз.
-
[Бектемир) Нам, силлиқ қияликдан сирпаниб, яна сувга шалоп этиб тушди. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Бежирим, текис, жилоли.
-
[Жўрахоннинг] Дурраси силлиқ сочларидан сидирилиб, пастга тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. кўчма с. т. Қад-қомати келишган, бежирим, чиройли.
-
Сирти силлиқ жувон.
-
Дуруст, силлиққина йигит экан, деб ўйлади у юраги тирналиб. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Олимхон замонасига мувофиқ, олифтанамо, ёшига нисбатан чиройли, силлиқ киши эди. Ойбек, Танланган асарлар
5. кўчма Камчиликсиз, равон (тил, услуб, нутқ ва шу кабилар ҳақида).
-
Силлиқ услуб. Силлиқ гапирмоқ. Силлиқ нутқ.
-
Поччаевнинг тўғри, силлиқ гаплари узоқдан дона-дона янграб эшитиларди. А. Мухтор, Туғилиш
6. Кишига ёқадиган, қаттиқ тегмайдиган, юмшоқ.
-
Силлиқ муомала.
-
[Собир ака:] Силлиққина қилиб жавоб бердим. Сен нима дейсан, аяси?0. Ёқубов, Пьесалар
7. Муаммосиз; кўнгилдагидек, тўсиқсиз; бекам-кўст; бежанжал.
-
Аммо олдиндан тузилган режалар ҳамиша ҳам силлиққина амалга ошавермайди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Бу учинчи хотинимдан ҳам хамирдан қил суғургандек — силлиққина қутулмоқчи эдим, бироқ отим ишнинг пачавасини чиқариб қўйди. Муштум
8. Товушсиз; сездирмасдан.
-
Дилимардон мушукдай силлиққина кириб келганини ва синф журналини алмаштираётганини ҳеч ким сезмай қолди. Газетадан
9. махс. Бир текисда, бир маромда, равон, шовқинсиз.
-
Тўғри, ишни қойил қиласан, машиналар доим силлиқ айланади. Ф. Мусажонов, Камтарин ишчи
силлиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Силлиқ кўчмоқ
-
Ишнинг силлиқ кўчаётганидан боши кўкка етган Вафо аттор: Хўш, хўш, бажонидил, бажонидил, дея у билан узоқ хайрлашди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
Сувдан силлиқ чиқмоқ
-
У ташвишдан, тўғрироғи, жавобгарликдан ўзини холи қилиш мақсади-да танқид қилинган ва қилинмаган чойхоналарнинг деярли ҳаммасини беркитишни лозим топди. Мўминов гўё бу билан сувдан силлиқ чиқмоқчи бўлди. Газетадан
СИЛЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SILLIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
силлиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing