силлиқла
билан улашинг
1. Турли материаллар (металл, тош, ёғоч ва бошқаларга) ишлов бериш билан уларни силлиқ қилмоқ, сайқал бермоқ.
-
Тошни силлиқламоқ. Яхмалакка сув сепиб силлиқламоқ.
-
У толдан қилинган янги кетмон сопини ойна билан қиртишлаб силлиқлар, хаёлида эса Эралини ачитиб олаётган эди. А. Муҳиддин, Ғанишер
2. кўчма С. т. Қайта ишлаб, камчиликлардан холи, бекам-кўст, равон қилмоқ.
-
Услубни силлиқламоқ. Тилни силлиқламоқ.
-
Гулнор ўз дўсти, сирдоши Зайнаб билан маслаҳатлашиб, Йўлчига хат ёзишга қарор қилган ва сўзларини айтиб турган; отин қиз эса, Гулнор сўзларини силлиқлаб, қоғозга кўчирган. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Қўпол, дағал гапни тўғриламоқ, юмшатмоқ.
-
— Дадангиз шунчалик деган бўлсалар, худо хайр берсин, — деди Сидиқжон, қўпол равишда айтган гапини силлиқлаш учун А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
СИЛЛИҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SILLIQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
силлиқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар