сим
билан улашинг
1. Ип, чилвир, чивиқ кўринишдаги узун металл буюм.
-
Пўлат сим. Мис сим. Йўғон сим. Ингичка сим. Сим тўр. Сим ғов.
-
[Ҳожар:] Нима? Оғзингизни ёпинг! Молхонага сим билан тортиб қўяман, остонадан ўлиги чиқади. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Йўл чеккасидаги янтоқлар худди занг босган симдай қовжираб ётар эди. Н. Фозилов, Дийдор
2. Электр ёки телефон линиясига тортиладиган ўтказгич.
-
Электр сими. Телефон сими. Сим тортмоқ.
-
Вагонлар ўнтача келади. Уларнинг тепасидан бир-бирига электр сими тортилган. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
3. Мусиқа асбобларининг металл ипи; металл тор.
-
Танбур сими,
-
Агар алдамаса шу совуқ симлар, Гар шул эшитганим бўлмаса рўё, Сен она эмассан, дорсан, табиат, Сен бешик эмассан, жаллодсан, дунё! А. Орипов
4. Симдан ясалган, тўқилган.
-
Виктор шундай деди-ю, эски сим каравот тагидан сандиқдек зил-замбил чамадонини тортиб олди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Этакдаги сим тўр ортида товуқлар қақағлайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
сим сўзи қатнашган жумлалар:
Тиканли сим
-
Ҳар қадамда танкка қарши қазилган чуқур, бир неча қатор тор-тилган тиканли сим А. Қаҳҳор, Асарлар
Сим қоқмоқ
-
[Назокат] Кечга яқин сим қоқди. Ҳимматилла у билан жуда яхши гаплашди. Шуҳрат, Умр поғоналари
Сим жўяк
кт. айн. Сийм.
-
Хазинанинг сим-у зарга эҳтиёжи не даражада! Ойбек, Навоий
СИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар