симир
билан улашинг
1. Ичга тортиб ичмоқ.
-
Қимизни симирмоқ.
-
Валиев илиб қолган чойни симирди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Отанинг қўлига бериб қўбизни, Кетидан тутдилар тўла қимизни. Симирди-да, ота қўбизни тортди, Эшитганлар чуқур завқларга ботди. М. Алавия
2. Чуқур нафас билан ичга ютмоқ.
-
Тоза ҳаводан симирмоқ баҳонасида Расулжон тезроқ ҳовлига чиқа қолди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Ота райҳон ҳидини симирди. А. Эшонов, Ота
3. Кўчма Мириқиб вужудига сингдирмоқ; туймоқ; руҳан ҳис қилмоқ.
-
[Султонмурод] Ишқ дардини тотли май каби симирмоқдан гўё лаззатланади. Ойбек, Навоий
-
Шеър зулолидан симирдим бир пиёла тўлдириб, Воҳ, кўринди менга ҳар бир қатраси уммон кадар. Э. Воҳидов
симир сўзи қатнашган жумлалар:
Сув келса симириб, тош келса кемириб
-
Ўлиб-тирилиб, тиришиб-тирмашиб, сув келса симириб, тош келса кемириб, эндигина одам қаторига кирдим. Х. Султонов, Отамнинг юрти
СИМИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIMIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
симир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар