сина
билан улашинг
1. Синовдан ўтказмоқ, текширмоқ, текшириб кўрмоқ.
-
Тайёр машиналарни синамоқ. Синамаган отнинг сиртидан ўтма. Мақол
-
Эр йигитни майдонда сина. Мақол
-
У [Азиз Абдураззоқ] фақат шеър ёзиб қолмай, насрий ҳажвчиликда ҳам кучини синамоқда. Муштум
-
Шилдир-шилдир қамишга сирғам тушди, ёр-ёр, Синалмаган йигитга синглим тушди, ёр-ёр. Оқ олма, қизил олма
2. Бир предметни (масалан, дорини, таомни) ишлатиб кўриб ёки истеъмол қилиб, таъсирини аниқламоқ.
-
Тоҳиржон киноя билан жилмайди: — Барча дорини синадим. Меники бедаво дард. Ойбек, Танланган асарлар
3. Имтиҳон қилиб, билим даражасини аниқламоқ.
-
Ўқувчиларни физикадан синаб кўрмоқ.
4. Ўсмоқчилаб сўрамоқ, қўйнига қўл солмоқ.
-
Унинг [Ҳотамнинг] сахийлиги ростми, ёлғонми — синаш мақсадида, бир-икки одам ўша тулпорни сўраб, олдига боришибди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
5. Бошидан кечирмоқ, ўз тажрибасида, ҳаётида кўриб билмоқ.
-
Қарзга йўлиққандан кўра, балойи ногаҳонга йўлиққан яхши. Ҳаммасини синадик. Ойбек, Танланган асарлар
-
Синасин ўз бахтини, Бахти қўлласин уни. Ҳ. Олимжон
СИНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SINA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сина сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар