син
билан улашинг
1. Парчаланмоқ, майдаланмоқ, бўлакларга ажралмоқ, узилмоқ.
-
Шиша синди. Қалам синиб солди. Кўза кунда синмайди, кунида синади. Мақол
-
Қайин дарахтининг эгилгани —сингани, Эр йигитнинг уялгани — ўлгани. Мақол
-
Қўлидаги дасталанган пахта гулли пиёладан бири ерга тушиб, чил-чил синди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Оёғингнинг остида ногоҳ Чирс этар-у, синиб тушар шох Х. Даврон, Болаликнинг осмони
-
Ел кетма-кет бўкирар, бунга чидай олмаган шох-шаббалар чарс-чурс синар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Зарб еб шикастланмоқ, парчаланмоқ (гавда суяклари ҳақида).
-
Умар билаги синиб, боши ёрилиб, тупроқда беҳуш ётарди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
3. Шикастланиб ишдан чиқмоқ, яроқсиз ҳолга келмоқ.
-
Арава синди, ҳўкиз ўлди. Мақол
-
— Хафа бўлманг, ака, — деҳқоннинг елкасини қоқиб юпатди Йўлчи, — фалокат эмас —
-
арава синади, тузатилади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Синган сози қайтадан Тилга киргандай, Хазон бўлган баҳори Гулга киргандай. Ғайратий
4. кўчма Конкуренцияда, рақобатда енгилмоқ, банкротлашмоқ, хонавайрон бўлмоқ.
-
[Саидаҳмад:] Замон жуда лойқаланиб кетяпти, ҳали қарасанг, у бой синибди, ҳали қарасанг, бу бой. Ойбек, Улуғ йўл
5. кўчма Маънавий зарба олмоқ.
-
Одамнинг кўнгли нозик бўлади: бир кичкина нарса билан ё синади, ё кўтарилади. М. Исмоилий, Бизнинг роман
-
— Агар боланинг руҳи синса, шунақа бетга чопар, каттага сўз қайтарадиган, қайсар бўлади, — деди [Акбархўжа]. П. Турсун, Ўқитувчи
6. кўчма Енгилмоқ, маҳв бўлмоқ.
-
Синмас ирода. Ҳақиқат букилади, аммо синмайди. Мақол
син сўзи қатнашган жумлалар:
Бели синмоқ
-
Меъмор Нажмиддин Бухорий кўтарган аламни фил кўтарса, бели синарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
[Азизбой:] Ҳо, ҳо Кўп чиранма, Пўлат! Азизбой билан олишганлардан кўпининг бели синиб кетган-а! Н. Сафаров, Шарқ тонги
Бошида калтак синмоқ
Бели синмаган пул
СИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
син сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар