сўзли
билан улашинг
1. Бирор миқдордаги сўздан таркиб топган, қанчадир сўзни ўз ичига олган.
-
Уч сўзли матн. Олтмиш минг сўзли луғат.
2. Бирор аниқловчи билан биргаликда келиб, шахснинг характери ёки муомаласи қандайлигини билдиради.
-
Ширин сўзли — шоҳ косадан сув ичар. Мақол
-
Тўғри сўзлининг тўни йиртиқ. Мақол
-
Қарилари ширин сўзли, Жувонлари турфа нозли, Қизлари бор жоду кўзли. Нурали
сўзли сўзи қатнашган жумлалар:
Бир сўзли
-
Бир сўзли бола.
-
[Мулла Мадраҳим] Мижғов гапни ёқтирмайдиган, бир сўзли бу заҳар полковникка муддаосини очиқ айтишга мажбур бўлди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Бир сўзлининг юзи ёруғ. Мақол
-
Пўлатов қаршисида бир сўзли, зукко ва қатъиятли аёл турганлигини билди. Ёшлик
Ўз сўзли
-
Ўз сўзли йигит — кун юзли йигит. Мақол
-
Шу ўтган давр уни кўп нарсага ўргатди: бўшашган қишлоқ қизини ўз сўзли, чўрткесар қилиб қўйди. С. Аҳмад, Уфқ
СЎЗЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘ZLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўзли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар