сўзла
билан улашинг
1. Оғзаки равишда фикр баён этмоқ; гапирмоқ.
-
Оз сўзла, кўп тингла. Мақол
-
Кўп билган оз сўзлар, оз сўзласа ҳам, соз сўзлар. Мақол
-
Бошингга қилич келса ҳам, тўғри сўзла. Мақол
-
Сўзласанг, ҳар кимнинг ўз ақлиға чоғлаб сўзлагин, Кутмагай от хизматин ҳеч кимса ёш бир тойдан. Ҳабибий, Девон
-
Йигит улар олдида пилдираб бораркан, тинмай Азизхон қилаётган ишлардан сўзлаб борарди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Нутқ, маъруза қилмоқ, гапирмоқ.
-
Гўё икки навқирон йигит шу бугун борибоқ Ўртақўрғонни забт этадигандай, баланд руҳ билан нутқ сўзлади. М. М. Дўст, Лолазор
-
Биринчи котиб йиғилганлар олдига чиқиб, озгина сўзлагандан кейин, ўтирган халққа қарата огоҳлантиришсиз ўқ узишди. Фан ва турмуш
3. кўчма Ифодаламоқ, намоён этмоқ.
-
Баҳор табиат гўзаллигидан сўзлайди. Газетадан
-
Титроқ симлар Тамара опамизнинг бедор тунлари, ҳаловатсиз кунлари, роҳат-бахш лаҳзалари ҳақида сўзларди бизга. Саодат
СЎЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘ZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўзла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар