супур
билан улашинг
1. Супурги билан чанг-тўзон, ахлат ва шу кабилардан тозаламоқ, ахлат ва шу кабилар нарсаларни сидириб олмоқ, тўпламоқ.
-
Уй супурмоқ. Ҳовли супурмоқ. Янги супурги тоза супурар. Мақол
-
Ўнлаб фаррошлар ҳафсала билан ер супурган, мешкобчилар этакларини белбоққа қистириб, сув сепган С. Сиёев, Аваз
2. кўчма Таг-томири билан сидириб, орадан кўтармоқ, сурмоқ.
-
Юлғичларни орамиздан супуриб ташлаш керак.
3. кўчма Йўқ қилмоқ, йўқотмоқ, барҳам бермоқ.
-
Гул боғларга еллар кўклам нафасини уфурди. Ердан қор-у мовий кўкдан булутларни супурди. Э. Воҳидов
супур сўзи қатнашган жумлалар:
Ер супурмоқ
-
Ўлмас этаклари билан ер супурганча, унга эргашди. Ёшлик
СУПУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUPUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
супур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар