супурги
билан улашинг
1. Супуриш-сидириш, тозалаш учун бурган, шувоқ, маккасупурги ва шу кабилардан дасталаб боғлаб ясаладиган рўзғор буюми.
-
Шувоқ супурги. Чўлтоқ супурги.
-
У тахмондаги, шифтлардаги исларни супурги билан олиб, полни икки қайта ювди. Мирмуҳсин, Умид
-
Янги супургини ишлатишдан олдин совунли қайноқ сувда ҳўллаб олсангиз, кўпга чидайди. Саодат
2. бот. Чўл, қирда ўсадиган сершох, уруғи заҳарли бир йиллик ўсимлик.
3. айнан Маккасупурги.
супурги сўзи қатнашган жумлалар:
Хотин (ёки хотинак) супурги
Эркак супурги
-
Чол ғира-ширада уйдан чиқарди. Қўлида кетмон сопидек узун сопли эркак супурги, челак. У. Умарбеков, Дутор
Қоровул супурги
Супурги пули
Юмшоқ (ёки мулойим) супурги
-
[Алижон] Учрашганда шундай мулойим супурги бўлиб кетадики, унча-мунча одам лақ этиб учиб, бундан яхши йигит бўлмаса керак, деб ўйлайди. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
Қўли косов, сочи супурги
-
Сизни деб қўлим косов, сочим супурги бўлса-ю, ҳали сиздан келган гап шуми? А. Муҳиддин, Давлат қораловчиси
СУПУРГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUPURGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
супурги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар