суқ
билан улашинг
1. Куч ёки зарб билан учли нарсани бошқа бирор нарсага киргизмоқ; санчмоқ, тиқмоқ.
-
Найза суқмоқ. Игна суқмоқ.
-
Малик муаллим ялт этиб келинига қаради. Биров бигиз суқиб олгандай, кўкрагининг ости санчиб оғриди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Нусратбек ҳозир бу силлиқ башарага муштласа, игна суқса, тепкиласа ҳам, қонамаса, қизармаса керак. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Бирор нарса ичига, орасига жойламоқ, тиқмоқ.
-
Ханжарни қинига суқмоқ.
-
Йўл-доц. эгилиб, бошини тиззаси орасига суқди. қўллари билан қулоқларини беркитди. Ёшлик
-
Гавҳар зимдан Тальъатга қаради. У бошини баланд кўтариб, қўлларини шимининг чўнтагига суқиб борарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
У[Искандар] бир қўли билан қопчиқни очиб, бир қўлини хумчага суқди. М. Мансуров, Ёмби
суқ сўзи қатнашган жумлалар:
[Бировнинг] киссасига (ёки ҳамёнига, чўнтагига) қўл суқмоқ
-
Ука, мен ҳақимни сўрайман. Бировнинг киссасига қўл суқаётганим йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
Бош суқмоқ
-
Қодиров чайлага бош суқиб, ноз-неъматлар тўла дастурхонга кўз югуртирди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Бурун суқмоқ
-
Ойқиз бўлса ҳаддан ошиб кетди, ҳамма ишга бурнини суқяпти. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Гапни гапир (ёки айтгин) уққанга
-
[Бўтабой ака] “Тушунтириш керак дейдилар, тўғри, лекин гапни айтгин уққанга, жонни жонга суққанга, гапни айтиб нетарсан онаси бемаҳал туққанга! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Икки қўлини бурнига суқиб
-
Катта ўғлим билан икки қўлимизни бурнимизга суқиб, ўз уйимизга бордик. С. Айний, Қуллар
Кўзига чўп суқмоқ
СУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар