сурат
билан улашинг
1. Рассом томонидан чизилган тасвир, расм.
-
Сурат солмоқ.
-
Тунги боғлар суратга ўхшар, Ҳар бир чизиқ аниқ ва қора. Кундузи у мен каби яшар, Тунда — қотиб қолган хотира. Х. Даврон, Болаликнинг овози
-
Шоирлар сурати турибди қатор, Мана бу — Лермонтов, мана бу — Фурқат. А. Орипов, Йиллар армони
2. Босма тасвир, китоб, журнал ва шу кабиларда босилган расм, иллюстрация.
-
Суратлар билан безатилган китоб.
-
Абдурасул ўқишни билмаса ҳам, китобларни иштиёқ билан варақлай бошлади ва баъзи бир суратларга тикилди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Фотографик тасвир, фоторасм.
-
Сурат олдирмоқ. Суратга олмоқ. Суратга тушмоқ.
-
Жамолзода Гулгинага қараб турди-да, ички завқ ила Ботирга деди: — Қара, Ботир, Гулгинахоним оҳу ила сўзлашяпти Таассуфки, фотоаппаратимиз йўқ, суратга олсак бўларди. Ёшлик
-
Ёнаётган бағрини қандай қилиб совица экан?! Ҳеч совитиб бўлмайди! Девордан Ҳафизанинг суратини олиб, бурдаласинми? Мирмуҳсин, Умид
4. Ташқи қиёфа, кўриниш; сиймо.
-
Уйқусиз кечаларда Суратинг кўз олдимда. Миртемир, Асарлар
-
Муқбил бир қаландар суратига кириб, сафарга чиқибди. Эртаклар
5. (ўрин-пайт келишиги шаклида) Қўшма равиш таркибида келади.
-
Шошилинч суратда. Расмий суратда. Мунтазам суратда.
6. мат. Оддий касрда чизиқ устидаги сон.
-
Сурат ва махраж.
сурат сўзи қатнашган жумлалар:
Сурати одам
-
Бузилдим, одамгарчилигим қолмади, суратим одам, бойвачча ака, мендан ҳайвон яхши, Ойбек, Танланган асарлар
Сурати қолмоқ
-
Ортиқча меҳр қўйганиданми, ўғлининг саратондаги чақмоқдек ногоҳ қамалиб қолишидан Оҳистахон шунақа қўрқиб кетдики, икки-уч кунда сурати қолди. Шуҳрат, Умр поғоналари
Баайни (ёки худди) сурат
-
Баайни сурат: киши ҳам бундай бежирим бўлар экан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Сурат бўлиб (қотиб) қолмоқ
-
Зулукхон Норқўзининг турган ерида сурат бўлиб қолганини, йигитнинг қалби қўрқувга тўлганини фаҳмлади. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
-
Шу пайт бир ҳодиса рўй берди-ю, болаларнинг ҳаммаси сурат бўлиб қотиб қолишди. О. Акрамхўжаев, Коинотнинг сири
СУРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SURAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сурат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар