сур
билан улашинг
1. Итариб, бир жойдан иккинчи жойга кўчирмоқ; жилдирмоқ, силжитмоқ.
-
Ориқ, кўзи ичига тортиб кетган, ияклари ингичка келин айвон тахмонидаги сандиқни нари-бери сурар эди. Саодат
2. Юрмоқ (шахмат ва шашка ўйинида).
-
Пиёдани сурмоқ. Филни сурмоқ.
3. Бирор томонга йўналтирмоқ, солмоқ.
-
Лашкар сурмоқ. Карвон сурмоқ.
-
Ажаб, бунда нечун ёлғиз юради, Ким экан у, кечаси от суради? Гулшанбоғ
-
Ғиротга мен аччиқ қамчи урайин, Ёв кетиндан шу кеча от сурайин. Гулшанбоғ
4. сўзлашув тили Суртмоқ, суркамоқ.
-
[Нафиса] Икки қўли ёрилган, ҳадеб глицерин сурмоқ ҳам фойда бермасди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
5. Отлар билан қўшма феъл ясайди.
-
Давр сурмоқ, кайф сурмоқ, хаёл сурмоқ, ҳукм сурмоқ.
-
У шилдираб оқаётган ариқ ичидан балиқчалар излаб, хаёл сураётган Ҳафизага боқиб турарди. Мирмуҳсин, Умид
-
Уларни кузатиб турган она, қизининг энг ўйнаб-куладиган, аёллик, оналик бахтини сурадиган вақти ўқиш билан ўтаётганига ачинар эди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Боғда гулни тергин энди, Давр-у даврон сургин энди. Гулнорпари
сур сўзи қатнашган жумлалар:
Олдинга сурмоқ
-
Ишни олдинга сурмоқ.
Орқага сурмоқ
-
Акаси қисташини қўймабди, укаси эрта-индин, деб орқага суришини қўймабди. Эртаклар
Сув сурмоқ
-
У [Йўлчи] ер ҳайдади, чопиқ чопди, сув сурди, далага гунг ташиди. Ойбек, Танланган асарлар
Суриб бормоқ
-
Ҳайдар, рақибини суриб бораётиб, чалиниб йиқилиб тушди. И. Раҳим, Ихлос
Суриб кетмоқ
-
Тингловчи эса шу дарё юзидаги елканга ўхшайди. Сизларга кўчган хотиралар эса елканни суриб кетувчи шамолга ўхшайди А. Нурмуродов, Уруш бевалари
-
Саман ҳуркиб, келган томонига — Кўкоролга суриб кетди! Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Ҳаром пул суриб кетади.
Суриб чиқармоқ
-
Қисм қоронғи тушгунча душманни олдинги окоплардан суриб чиқарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Четга сурмоқ
Насл (ёки суяк) сурмоқ
Тирноғи сурибди
Умр сурмоқ
Қалам сурмоқ
-
Навоий улуғ форс шоирлари каби, шеърнинг ҳамма шаклларида қаламни жасур сурди. Ойбек, Навоий
СУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар