таъкидла
билан улашинг
1. Бошқаларидан ажратиб қайд этмоқ; урғу бериб, махсус эътибор қаратишни қайд этиб айтмоқ.
-
Кейинги жумлани Жомий зўр имон билан таъкид-лаб айтди. Ойбек, Навоий
-
— Ажралишибди! — деди Нурмат, шу сўзни алоҳида таъкид-лаб. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Уқтириб айтмоқ, тайинламоқ.
-
Нафиса она, ночор унга жавоб бериб, ўзига эҳтиёт бўлишини, бувисининг сўзидан асло чиқмаслигини қайта-қайта таъкидлади. Мирмуҳсин, Умид
-
Элмурод бугунги машқни такрорлаш учун пулемётга ётар экан, генерал шошилмасликни таъкидлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. Тасдиқламоқ, қувватламоқ.
-
— Балли, — Фазлиддин боши билан хотинининг сўзини таъкидлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тошкин хавфидан қутулиш учун дамба қилиш зарурлигини ҳамма бир оғиздан таъкидлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ТАЪКИДЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAʼKIDLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таъкидла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар