таклиф
билан улашинг
1. Муҳокама қилиш, амалга ошириш ёки қабул қилиш учун тақдим этилган фикр, масала, маслаҳат ва шу кабилар
-
Таклиф киритмоқ. Кўпчиликнинг таклифи билан қарор қабул қилмоқ.
-
Лаълихон колхозга раис бўлсин, деган таклиф овозга ўйилганда, ҳамма бир кўлини кўтарса, Бодом хола икки кўлини баб-баравар кўтарди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Менинг таклифим шуки Мирзаевга ўхшаганларга институтда ўрин йўқ. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Таклифи ўринсиз чиққанини сезди-ю гапни кулгига бурди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Ташриф буюриш, қадам ранжида қилиш ва шу кабилар ҳақидаги илтимос, сўз, чақириқ.
-
Таклиф билети.
-
— Раҳмат, Олимхон ака, Мен уйга борай, — Ҳакимбойвачча таклифни оддий манзират деб билгани учун кетмоқчи бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Азам таклифни кутиб турмай, бўш яшик устига ўтирди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
3. икт. Муайян вақтда ва муайян нархлар билан бозорга чиқарилган ва чиқарилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдорини ифодаловчи тушунча.
таклиф сўзи қатнашган жумлалар:
Таклиф қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Меъморни кўриши билан дарҳол ўнг қўли кўксида, салом бериб, ичкарига таклиф этди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Кейинчалик Санобарни ўша автобус шофёри устидан бўладиган судга таклиф қилишди. М. Хайруллаев, Кўнгил
-
Устод Қавом нон ушатиб дастурхондаги ширинликлардан олишга таклиф қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
ТАКЛИФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAKLIF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таклиф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар