таажжуб
билан улашинг
1. сифатдош Кишини ҳайратда қолдирадиган, ажаблантирадиган, ғалати.
-
Таажжуб нарса. Таажжуб иш.
-
Бу таажжуб ҳол одамларда гумон туғдирмай қолмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Редакцияга ақл бовар қилмайдиган таажжуб бир хат келди. Муштум
2. от Ажабланиш, ҳайронлик.
-
Қўлдош юзида таажжуб аломати пайдо бўлди. Ҳ. Шамс, Душман
-
Хотиннинг таажжуби ошди. С. Айний, Қуллар
-
-Юсуфжонов?! — деди қоровул ҳам таажжуб, ҳам хурсандлик билан. Н. Фозилов, Ҳаёт ўргатди
-
[Сафар] Таажжуб ва ҳайрат ичида келиб, меҳмонхонага кирди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Кишининг ажабланиш ҳолатини, ҳайронлигини билдиради; ажаб, қизиқ.
-
Таажжуб, унинг мактуби юрагимда на севинч уйғотди, на бир ачиниш! О. Ёқубов, Тилла узуқ
-
Лекин таажжуб: одамларнинг илиқ муомаласи, айниқса, Шербекнинг меҳрибонлиги негадир унинг кўнглини бузди. С. Анорбоев, Оқсой
таажжуб сўзи қатнашган жумлалар:
Таажжуб қилмоқ
Таажжубга солмоқ
-
Мени таажжубга солган нарса шуки, нима учундир ҳеч ким қачон ва қандай мукофот олганимни сўрамасди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
Таажжубга тушмоқ
-
Меъмор ўзини уста Абдуғафур негадир юқори қаватга чақиртирганидан таажжубга тушди. Мирмуҳсин, Меъмор
ТААЖЖУБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAAJJUB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таажжуб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар