танглай
билан улашинг
Оғиз бўшлиғининг юқори девори; қаттиқ ва юмшоқ танглайдан иборат бўлиб, оғиз бўшлиғини бурун бўшлиғидан ажратиб туради.
-
Қаттиқ танглай. Юмшоқ танглай. Тилни танглайга тегизмоқ.
-
Секин шафтолининг пўстини арчсанг, оғзингга солиб, тилинг билан танглайингга боссанг-у, сувини қулт-қулт ютсанг. А. Қаҳҳор, Кўк конверт
танглай сўзи қатнашган жумлалар:
Танглайи тақиллаб кетди ёки танглайи қуриди
-
[Қудратнинг] Лаблари қовжираган, танглайи қуриган, ранглари ўчган эди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
Танглайини кўтармоқ (ёки босмоқ)
Танглайини... билан кўтарган
-
Унинг танглайини пул билан кўтарган.
-
Танглайини сўкиш билан кўтарган (Кўп сўкинадиган, сўкиниб гапирадиган шахсга нисбатан қўлланади).
Танглайини тақиллатмоқ
-
— Ҳеч кимда йўқми-а? — паришон бир ҳолда сўради Бувинисо. Кўзлари милтиллаган бола, гапиришга мадорсиздек, танглайини тақиллатиб, бош чайқади. П. Турсун, Ўқитувчи
Тили танглайига ёпишмоқ
-
Маҳмуджонни муздек тер босди. Нимадир демоқчи эди, тили танглайига ёпишди. Муштум
ТАНГЛАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANGLAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танглай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар