танга
билан улашинг
1. тарихий Бухоро хонлигида 15 тийинга, Қўқон хонлигида 20 тийинга тенг бўлган кумуш пул.
-
Бир танга (йигирма тийин). Ярим танга (ўн тийин). Туя бир танга — қани бир танга, Туя минг танга — мана минг танга. Мақол
-
— Битта мушак уч мири, — деди Туробжон, — юзта мушак отилса биттангадан юз танга. Бир миридан кам — етмиш беш танга бўлади. А. Қаҳҳор, Анор
2. Умуман, қоғоз пулдан бошқа, олтин, кумуш, мис кабилардан зарб этилган пул.
-
Олтин (тилло) танга. Кумуш танга. Танга ва қоғоз пуллар.
3. қиёсланг: Олтин, кумуш ва уларнинг қоришмасидан зарб этилган пул. чақа.
-
тош-кентлик мардикор иштонининг липпасига қистирилган бўз халтачани — ҳамённи олиб, танга, чақа аралаш бир сўмни санаб тўкди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Охирида маддоҳ йиғилган танга ва қора пулларни бир шол қопчага солди. С. Айний, Қуллар
4. Қозоғистон Республикасининг асосий пул бирлиги.
5. Балиқ терисини қоплаб олган қаттиқ майда тўгаракчалар.
-
Балиқнинг тангаси. Балиқ тангасини пичоқ билан тозаламоқ.
6. кўчма Йилтироқ тангасимон нарса ҳақида.
-
Чойхоначи Дадамат унда-мунда қуёш тангалари йилтираган тоза, текис саҳнга миришкорлик билан сув сепди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Азамат дарахтларнинг япроқлари оралаб ерга тўкилган ойнинг оппоқ тангаларига ажиб бир завқ билан тикилар эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
ТАНГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танга сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар