танғи
билан улашинг
1. Маҳкам сиқиб, ўраб, айлантириб боғламоқ.
-
Белни танғимоқ. Ярани танғиб боғламоқ.
-
Умар шойи қийиқ билан пешонасини танғиб, каравотга ётди. И. Раҳим, Ихлос
-
[Тамара] Бир оз ўзига келгач, сочларини бошига танғиди-да, Ғофирни диванга таклиф қилди. Қ. Мақсумов, Кутилмаган бахт
-
Югурганича ичкари уйга кирмоқчи эди, оқ фартуги, бошига оқ рўмолча танғиган ёшгина хотин чиқиб, уни тўхтатди. Ойдин, Чақалоққа чакмонча
-
Бу ерларда сервиқор тоғлар белига танғилган кумуш камардек темир йўл пайдо бўлди. Газетадан
2. Ечилмайдиган қилиб, маҳкам боғламоқ; чандимоқ.
-
Отни устунга танғиб қўймоқ.
-
Шу пастқам уйига арқон билан танғиб қўйганга ўхшайдилар-а. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Жаниш бу бу гал эпчиллик билан ҳалиги қозиқдан латтани олди-да, унинг оёқ-қўлини танғиб боғлади Ҳ. Шамс, Душман
-
Бола ботинкаси устидан боғланган латтани қаттиқроқ танғиди. Р. Файзий, Сен етим эмассан
ТАНҒИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANG‘I сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танғи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар